Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОзарбайжон армияси янги истеҳкомларни эгаллади

Озарбайжон армияси янги истеҳкомларни эгаллади

Озарбайжон армияси Лочин тумани йўналишида ҳужумни давом эттирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди. Лочин тумани Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ўртасида жойлашган.

«24 октябрда ва 25 октябрга ўтар кечаси фронтнинг Агдери, Хужаванд, Физулий, Ҳадрут, Губадли ва Лочин йўналишларида турли фаолликда жанглар давом этди. Душман Озарбайжон армиясини ўқотар қуроллардан, танклар, миномётлар ва тўплардан ўққа тутди. Озарбайжон Қуролли кучлари Ҳадрут, Губадли ва Лочин ҳудудларида душманга қақшатқич зарбалар бериб, турли йўналишларда янги истеҳкомларни заб этди», — дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, ҳужумлар давомида душманнинг иккита танки, иккита зирҳли пиёдалар машинаси, тўртта Д-30 гаубицаси ва еттита автомобили йўқ қилинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img