Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОзарбайжон Арманистоннинг илтимосини қаноатлантирди

Озарбайжон Арманистоннинг илтимосини қаноатлантирди

Озарбайжон Тоғли Қорабоғнинг Келбажар туманидан арман ҳарбийлари бўлинмалари 25 ноябрга қадар олиб чиқиб кетилишига розилик билдирди. Бу ҳақда Озарбайжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев маълум қилди.

Ҳожиевнинг айтишича, Озарбайжон бунга гуманитар нуқтаи назардан рози бўлган. Чунки, арман ҳарбийлари ва аҳоли чиқиб кетишида йўлда жиддий тиқилинчлар юзага келган. “Арман ҳукумати бу ҳақдаги илтимос билан Россия томони орқали чиқишди. Келбажар туманидан Арманистонга борувчи ягона йўлнинг ўтказиш қобилияти етарли бўлмагани учун шундай илтимос қилинди. Арман ҳарбийлари ва аҳолининг чиқиб кетиши тўлиқ назоратга олинган. Арманистонга олиб борувчи йўл тор ва жиддий юклама юзага келган”, — деди бу ҳақда президент ёрдамчиси.

Айни пайтда арман ҳарбий бўлинмалари Агдам ва Лочин туманларидан белгилаган жадвал асосида олиб чиқиб кетилмоқда. Қайд этиш керак, Арманистон қўшини Келбажар туманидан 15 ноябргача олиб чиқиб кетилиши лозим эди.

Фото: Риа-Новости

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img