Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОртиқча вазнга эга бўлганлар учун COVID-19 хавфлидир

Ортиқча вазнга эга бўлганлар учун COVID-19 хавфлидир

“European Journal of Endocrinology” журналида чоп этилган мақолада айтилишича, ортиқча вазнга эга бўлган одамларда коронавируснинг оғир шакли кузатилиши билан бирга ушбу касалликдан ўлим хавфи ҳам юқори бўларкан.

Бунда уларнинг ёши, жинси ва ҳамроҳ касаллар билан оғриганининг аҳамияти йўқ экан. COVID-19 билан оғриган ортиқча вазнга эга бўлган беморлар ҳаётига хавф соладиган асосий омил – ўткир нафас етишмовчилигидир.

Италиянинг Alma Mater Studiorum университети доктори Маттео Роттоли ва унинг ҳамкасблари мамлакат касалхоналарига COVID-19 ташхиси билан ётқизилган 500 нафар беморнинг касаллик тарихини таҳлил қилганлар. Ўрганиш жараёнида ортиқча вазнга эга бўлган касалларда COVID-19 оғир ўтгани ва улар орасида ўлим ҳолатлари кўп кузатилгани маълум бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img