Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОқ уй махфий сувости кемасини намойиш қилди

Оқ уй махфий сувости кемасини намойиш қилди

Вашингтон Норвегия қирғоқларига “USS Seawolf” махфий субмаринасини юбориб, Кремлга ҳарбий қудратини кўрсатиб қўйди. Мазкур сувости кемасининг сурати охирги беш йил давомида илк марта оммага намойиш этилди.

Американинг “The Drive” нашрининг ёзишича, бу турдаги махфий сувости кемаси турган жой ҳақида маълумот берилиши ғайриоддий ҳолатдир. Мақола муаллифининг фикрига кўра, Оқ уй бу ҳаракати билан Кремлга яққол сигнал юборди.

Айни пайтда “USS Seawolf” махфий субмаринаси турган Тромсё кейинги пайтда рус сувости кемаларининг фаоллиги кузатилаётган йўналиш яқинида жойлашган.

“USS Seawolf” иштирокидаги машқларда Норвегия Қуролли кучларининг қирувчилари, АҚШнинг олтита B-52H бомбардимончи учоғи иштирок этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img