Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОлтин корхонаси раҳбари қамоққа олинди

Олтин корхонаси раҳбари қамоққа олинди

Қирғизистонда мамлакатнинг йирик олтин қазиб олувчиси – “Кыргызалтын” компанияси бошқаруви раиси Элмирза Укубаев товламачилик жиноятини содир этганликда гумонланиб қўлга олинди.

Республика аксилкоррупция хизмати томонидан ўтказилган махсус тадбирда амалдор компания бўлинмаларидан бирининг раҳбаридан товламачилик йўли билан 100 минг сом пора олаётган вақтда ушланган.

Қўмита матбуот хизматининг бу ҳақда тарқатган хабарида айтилишича, Э. Укубаев қўл остидаги раҳбар ходимларга нисбатан мунтазам равишда товламачилик қилиб келиб, ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилиб уларнинг иш ҳақларидан маълум қисмини олиб келган.

Таъкидланишича, мамлакатда қазиб олинаётган олтиннинг қарийб 97 фоизи “Кыргызалтын” ширкати ҳиссасига тўғри келади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img