Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОлов ичидаги Афғонистон...

Олов ичидаги Афғонистон…

АҚШ ва НАТО Қуролли кучлари олиб чиқиб кетилаётган Афғонистонда “Толибон” ҳаракати жангариларининг фаолашгани кузатилмоқда. Бу борада деярли ҳар куни хавотирли хабарлар тарқалмоқда. Хусусан, ОАВларда 6 май куни қарийб 900 минг аҳоли яшайдиган қўҳна Бағлон шаҳри мазкур ҳаракат жангарилари томонидан ишғол этилгани маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу шаҳар мудофааси учун масъул бўлган полиция ва аскарлардан 100 нафари қаршилик кўрсатишни бас қилиб, “Толибон” томонга ўтиб кетган. Ҳарбий бўлинмаларнинг қолган қисми шаҳарнинг бир қисмини толиблардан ҳимоя қилиб, мардларча жанг олиб бормоқда.

«Толибон» ҳаракати афғонистонлик журналистларга таҳдид қилди. Ҳаракат вакили Забулла Мужоҳидга кўра миллий ОАВ ходимлари мамлакатдаги воқеаларни ёритишда ҳукуматга ён босган ҳолда иш тутмоқда. «ОАВ бетараф бўлииш ва Кабул админстрациясининг тарғибот қуролига айланмаслиги керак. Журналистлар томонидан эълон қилинаётган ёлғон маълумот ва хабарлар эса уларнинг холислигига шубҳа уйғотмоқда», — деган Забулла Мужоҳид.

«Толибон» вакили ОАВ вакилларини огоҳлантириб, улар нотўғри маълумотлар тарқатишда давом этса, бунинг учун жавоб беришларини маълум қилган. Ҳаракат 2019 йил июнда ҳам шундай мурожаат билан чиққан ва кўп ўтмай ағфонистонлик журналистлар ҳужумга учраган ва ўлдирилган эди.

Бу гал ҳам шундай бўлди. Мужоҳид баёнотининг эртаси куни Қандаҳор шаҳрида таниқли журналист, Молия вазирининг матбуот котиби Немат Равон номаълум шахслар томонидан ўлдирилди.

Маҳаллий полицияга кўра, журналистга қуролланган номаълум кимсалар ҳужум қилган. Улар икки киши бўлган ва Раваннинг телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетишган. Немат Равон кенг жамоатчиликка TOLO News даги фаолияти ортидан танилган. Афғонстон Молия вазири матбуот котиби лавозимига уч ҳафта илгари тайинланган эди.

«Толибон» жангариларининг деярли мамлакатнинг барча ҳудудларида кузатилаётган ҳужумларига жавобан Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари махсус операцияларни амалга оширмоқда. Хусусан, 6 май куни ўтказилган тезкор ҳаракатлар натижасида ҳаракат жангариларидан 179 нафари йўқ қилинган. Операциялар Қандаҳор, Балх, Бадгис, Фарах, Ҳилмуд, Тохар ва Қундуз вилоятларида ўтказилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img