Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОлма-Отада карантин чоралари юмшатилди

Олма-Отада карантин чоралари юмшатилди

Пандемия билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгариши муносабати билан бугундан бошлаб Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида карантин чоралари юмшатилди. Савдо-кўнгилочар марказлар, савдо уйлари, чакана савдо нуқталарига якшанба куни ишлашга ҳам рузсат этилди. Шу пайтга қадар улар якшанба куни фаолият кўрсатиши мумкин эмас эди.

Бундан ташқари, шаҳардаги сузиш ҳавзалари, сауналар, СПА салонлар, театр ва кинотеатрлар (томоша зали 30 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда) фаолиятига ҳам рухсат берилди. Бозорлар ҳам ҳар куни ишлайди, фақат дам олиш кунлари ташриф буюрувчилар 30 фоиздан ошмаслиги лозим.

Умумий овқатланиш нуқталари, жумладан, савдо-кўнгилочар марказлар ва меҳмонхоналарда жойлашган тамаддихоналар соат еттидан 24 га қадар мижозларга хизмат кўрсатиши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img