Бош саҳифаЯнгиликларСпортОлимпия олтинини қўлга киритган спортчиларимиз 200 минг доллар билан тақдирланади

Олимпия олтинини қўлга киритган спортчиларимиз 200 минг доллар билан тақдирланади

Куни кеча Япония пойтахти Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиб, мусобақаларга старт берилди. Тўрт йилликнинг нуфузи мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда. Улар Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи жами 126 та, шу жумладан 71 таси Олимпия ўйинлари, 55 таси Параолимия ўйинлари бўйича лицензия қўлга киритишган.

Олимпий ўйинлари иштирокчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, ўйинларда ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:
олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари
миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Катта эҳтимол билан айтганда, Олимпий ўйинлари совриндорларига қимматбаҳо автомобиллар ва шинам хонадонларнинг калитлари ҳам топширилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img