Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОлимлар ҳавода тирик коронавирус намуналарини аниқладилар

Олимлар ҳавода тирик коронавирус намуналарини аниқладилар

Германиянинг “Der Spiegel” журналида чоп этилган мақолада таъкидланишича, аэрозоллар коронавирус инфекциясини хавфли ташувчиларидан ҳисобланади. Олимлар илк марта ҳавонинг микроскопик зарраларида COVID-19 инфекциясини топишга муваффақ бўлганликлари буни яна бир бор исботлади.

Шу боисдан шифоркорлар кимки коронавирус билан зарарланишни истамаса, албатта ниқоб тақиши ва ижтимоий масофани сақлаши шартлигини таъкидламоқдалар. Хусусан, Европада коронавирус пандемияси бошланганидан сўнг бир неча ҳафта ўтгач, вирус нафақат бевосита касаллик ташувчиси билан бўлган мулоқот ёки ҳаво-томчилари орқали, балки ҳаво зарралари орқали юқиши мумкинлиги ҳам исботланди.

Олимлар тадқиқот учун, COVID-19 касалига чалиниб шифохонага ётқизилган беморлардан 2-5 метр оралиқдаги ҳаво намуналарини текшириш учун олганлар. Текширув натижаларидан маълум бўлдики, ҳаво намуналарида жонли коронавирус мавжуд экан. Бу эса, айримларнинг коронавирус ташувчилари билан бевосита мулоқотда бўлмаганига қарамай, ушбу хасталикка чалинганликлари сабабини очиб берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу тадқиқот натижасини инобатга олиб, июл ойида Sars-CoV-2 инфекцияси аэрозоллар орқали юқишини ҳам эътироф этди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img