Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОлимлар COVID-19 кўпайиши учун қулай жойни аниқладилар

Олимлар COVID-19 кўпайиши учун қулай жойни аниқладилар

Америкалик олимлар гуруҳи коронавирус инфекцияси оғиз бўшлиғида тезда кўпайиб кетишини аниқладилар. Бу ҳақдаги материал “medRxiv” порталида эълон қилинди.

Олимларга кўра, оғиз бўшлиғи вирус ўчоғи бўлишга энг қулай жой бўлиб, кейин шу ердан бутун организмга тарқалар экан.

Материалда айтилишича, оғиз бўшлиғи орқали тарқалган вируснинг хавфи ҳам катта бўларкан. Бундан ташқари, сўлак орқали вирус ўпкага осонлик билан ўтади. COVID-19 инфекцияси оғиз бўшлиғига одатда у билан зарарланган одам билан мулоқотда бўлинганда тушади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img