Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОчиқ хат ёзган адмиралларга нисбатан суриштирув бошланди

Очиқ хат ёзган адмиралларга нисбатан суриштирув бошланди

Анқара Бош прокуратураси туркиялик 108 нафар истеъфодаги адмиралнинг Босфор ва Дарданелл бўғозлари мақоми бўйича Монтрё шартномасидан чиқиш эҳтимолига қарши эълон қилинган очиқ хати бўйича суриштирув ўтказишга киришди. Адмиралларга кўра, мазкур конвенция мамлакатнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштирокининг олдини олди ва умуман Қора бенгиз бўйи мамлакатларининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Истеъфодаги денгизчилар, шунингдек президент Ражаб Тайип Эрдоғаннинг мамлакат янги Конституциясини яратиш борасидаги ташаббусига ҳам хавотир билдирганлар.

Айни пайтда прокурорлар очиқ хат ташаббускорлари ва уларнинг иштирокчиларини аниқлашга киришган. Аввалроқ истеъфодаги турк адмиралларининг хатти-ҳаракатларини мамлакат парламенти спикери Мустафо Шентоп, вице-президент Фуат Оқтай, бир қатор вазирлар ҳамда юқори мартабали амалдорлар кескин танқид қилган эдилар. Мудофаа вазирлиги эса истеъфодаги денгизчиларни турк демократияси ва Қуролли Кучлар нуфузига путур етказишга уринишда айблади. Анқара сиёсий доираларидаги манбага кўра, Туркия Монтрё конвенциясидан чиқишни режалаштирмаган ва бўғозлар мақоми бўйича ҳам бирон ўзгартишга эришиш нияти йўқ. Суҳбатдошга кўра, Босфор ва Дарданеллнинг халқаро мақоми ҳатто қурилиши режалаштирилаётган Истанбул каналига ҳам таъсир кўрсатмайди. У Босфор бўғозига параллел равишда бунёд этилиб, Мармар ва Қора денгизларни ўзаро боғлайди.

Қайд этиш керак, 1936 йилда имзоланган Монтрё конвенциясига кўра, барча мамлакатларнинг савдо кемалари ҳам тинчлик, ҳам уруш вақтларида Босфор ва Дарданелл бўғозларидан эркин ўта олади. Ҳарбий кемалар борасида эса алоҳида тартиб амал қилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img