Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонОбод қишлоқлар янада кўпаяди

Обод қишлоқлар янада кўпаяди

Жорий йилда барча туман ва шаҳардаги жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада умумий қиймати 20,8 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Бунда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ички йўллар, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими, электр энергияси ҳамда газ таъминоти объектларини қуриш ва таъмирлаш, ирригация, алоқа ва ахборотлаштириш тизимларини яхшилаш, спорт ва болалар майдончалари барпо этиш, қишлоқ ва маҳаллалар кўчаларини ободонлаштириш, ижтимоий соҳа объектлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, маҳалла гузарларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда уй-жой фондини яхшилаш, жамоат транспорти, маиший чиқиндилар билан ишлаш тизими ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари кўрилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида маълум қилинди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img