Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонОАВ: Эрон Ироққа 200 та ракета жойлаштиришни режалаштирмоқда

ОАВ: Эрон Ироққа 200 та ракета жойлаштиришни режалаштирмоқда

Исроилда чоп этиладиган “Jerusalem Post” газетасида эълон қилинган мақолада айтилишича, Эрон яҳудийлар давлатига зарба бериш учун Ироқ ҳудудига 200 та ракета жойлаштиришни режалаштирган. Бу ҳақда газета манбаси маълум қилган.

Мақолада айтилишича, бундан Тел-Авив жиддий хавотир олмоқда. Тўғридан-тўғри Эрон-Исроил тўқнашуви эҳтимоли жуда кам бўлса-да, ҳукумат воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёр туриш лозимлигини билдирган.

Исроил жосуслик хизматларига кўра, Эрон Исроилга Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ҳарбий бўлинмалари орқали зарба бериши мумкин. Шу боисдан ЦАХАЛ Сурия ҳудудидаги Эрон ҳарбий иншоотларини нишонга олмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img