Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЎзбекистонлик 23 нафар ўқитувчи жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларида малака оширади

Ўзбекистонлик 23 нафар ўқитувчи жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларида малака оширади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 2021 йилда магистратура ва докторантурада таълим олиши, стажировка ўтиши ҳамда малака ошириши дастурлари бўйича биринчи стипендия танлови эълон қилинган эди.

Тўрт босқичда амалга оширилган танлов натижаларига кўра Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларининг математика, кимё, биология фани ўқитувчилари иштирок этиб, 23 нафар педагог стажировка ва малака ошириш дастурлари бўйича хорижий олий таълим муассасаларида тажриба алмашиш, бир нафар ўқитувчи эса магистратура дастури бўйича ўқиш имкониятини қўлга киритди.

21 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида биринчи стипендия танлови ғолибларига сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img