Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонга кино техникалари Даниядан келтирилади

Ўзбекистонга кино техникалари Даниядан келтирилади

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Дания Қироллигининг  “Danmon group” компанияси ўртасида имзоланган шартномага кўра, кино ишлаб чиқариш қурилмалари, технологик тизимлар ва мультимедиа маҳсулотлари харид қилинади. Шартнома тўловининг 15 фоизи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, қолган 85 фоизи “Ўзмиллийбанк” АЖ Австриянинг “Райффайзенбанк” банкидан 5 йил муддатга жалб қиладиган кредит ҳисобидан қопланади.

Банк кредити бўйича асосий қарзни қоплаш, фоиз, суғурта ва комиссиялар бўйича тўловлар Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган махсус ҳисоб рақамда тўпланадиган сотиб олинган кино қурилмаларидан фойдаланишдан тушадиган пул маблағлари, етмай қолган қисми эса Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Харид қилинадиган кино қурилмалари, технологик тизимлар ва мультимедиа маҳсулотлари “Ўзбекфильм” киноконцерни” ДУКнинг моддий-техник базасини кучайтириш учун йўналтирилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги “Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img