Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистондаги сув омборлари халқаро конвенция рўйхатига киритилди

Ўзбекистондаги сув омборлари халқаро конвенция рўйхатига киритилди

Бу ҳақда Давлат экология қўмитасида Навоий вилояти ҳудудида жойлашган Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларининг халқаро Рамсар конвенциясининг рўйхатига киритилиши муносабати билан ташкил этилган онлайн анжуманда маълум қилинди.

Рамсар конвенцияси котибиятининг Осиё ва Океания бўйича бош маслаҳатчиси Рэйко Иидзука, Марказий Осиё бўйича Рамсар минтақавий ташаббусларини мувофиқлаштирувчи қўмитаси раиси профессор Элдор Рустамов мамлакатимизнинг мазкур халқаро конвенция борасидаги ишларига юқори баҳо берди.

Видеоконференцияда Давлат экология қўмитасига Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларининг халқаро Рамсар конвенциясининг рўйхатига киритилганлиги тўғрисида расмий сертификат тақдим этилди.

Мамлакатимиз халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги халқаро конвенцияга 2001 йилда аъзо бўлган эди. Шунингдек, Денгизкўл ҳамда Айдар-Арнасой кўллари тизими ҳам Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img