Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЎзбекистонда Япония маданияти кунлари

Ўзбекистонда Япония маданияти кунлари

25 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Ҳираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Ҳираяма Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон-Япония маркази, Тошкентдаги Япон чойини ичиш маросимини ўрганиш жамияти ва “Ўзбекистон-Япония” дўстлик жамияти ҳамкорлигида “Ўзбекистонда Япония маданияти кунлари” ҳафталигининг очилиши ҳамда анъанавий чой маросими намойиши  бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бадиий академия Ахборот хизмати хабар берди.

Маданият кунлари доирасида тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари марказга ташриф буюриб “Япон кимоноси”, “Япон қўғирчоқлари ва елпиғичлари” каби кўргазмалар орқали япон халқига хос маданият, қадриятлар билан танишишлари мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img