Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда янги миллий табиат боғи ташкил этилди

Ўзбекистонда янги миллий табиат боғи ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида умумий майдони 1 447 143 гектар бўлган “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img