Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЎзбекистонда Россия ҳарбий базаси бўлмайди

Ўзбекистонда Россия ҳарбий базаси бўлмайди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва айрим ОАВларда Ўзбекистонда Россия ҳарбий базаси бўлиши эҳтимоли ҳақидаги чиқишлар кузатилди. Бу борадаги тахминларга Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг 27-28 апрел кунлари юртимизга сафари, сафар давомида ўзбек ва рус томонлари ўртасида 2025 йилгача стратегик шерикчилик ҳақидаги шартнома имзоланган сабаб бўлди.

Ушбу мавзулардаги чиқишларда рус базасининг мамлакатимизда пайдо бўлиши, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларнинг Россия ҳарбий операцияларидаги эҳтимолий иштироки хусусида ташвиш билдирилган.

Мудофаа вазирлигининг муносабатида: “Бу борадаги барча хавотирлар мутлақо асоссиз ва мантиқий асосга эга эмас”, дейилган. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ҳарбий доктринасида мамлакат ҳудудига хорижий ҳарбий базаларнинг жойлаштирилиши тақиқланиши ҳамда ўзбекистонлик ҳарбийларнинг тинчликпарвар операцияларда ва хориждаги ҳарбий низоларда иштирок этишига йўл қўйилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилгани қайд этилган.

ФОТО: GLOBALLOOKPRESS.COM

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img