Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 35 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 35 мингга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 944 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 189 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 30 043 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (86 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img