Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда коронавирус билан зарарланганлар сони 15 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланганлар сони 15 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, 17 июл соат 10:00 ҳолатига кўра, юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15349 (+283) нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 144 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Самарқанд вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img