Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда электромобилларни олиб кириш учун йиғим бекор қилинди

Ўзбекистонда электромобилларни олиб кириш учун йиғим бекор қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини депутатлар биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Қонун лойиҳасида электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини (электромобиллар) сотиб олиш ва (ёки) мамлакатимиз ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга қиймати 2,9 миллион доллар бўлган 131 та электр транспорт воситаси импорт қилинган. 2020  йилнинг икки ойи давомида 85 та электромобил юртимизга олиб келинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img