Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2021 йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт ташкилотларига бир қанча фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилмоқда. Хусусан, улар махсус автотранспортда ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этишлари мумкин.

Жорий йил 1 ноябргача бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади. Бу мақсадлар учун ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволанишга ордерлар бериш учун 2021 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча 80 миллиард сўм маблағ ажратилади. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 июлдан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси унга Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img