Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда 2020 йилда 6,4 миллион тонна дон етиштирилди

Ўзбекистонда 2020 йилда 6,4 миллион тонна дон етиштирилди

Мамлакатимизда жорий йилда суғориладиган майдонларнинг гектаридан ўртача 57 центнердан ортиқ, лалми майдонларнинг гектаридан эса ўртача 11 центнердан ҳосил олиниб, жами 6,4 миллион тонна дон етиштирилган. 2021 йил ҳосили учун 272 минг тоннадан ортиқ сара уруғлик жамғарилган ва давлат эҳтиёжлари учун 3,5 миллион тоннага яқин дон экспорт қилинган.

Интенсив боғлар ва янги токзорлар барпо этилиб, соҳани қўллаб-қувватлаш учун жорий йилнинг 9 ойида жами 82,8 миллиард сўм миқдорда субсидия ажратилган.

Халқаро стандартлар талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш, мамлакатимизнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида 315 та корхона ва фермер хўжаликлари томонидан Global G.A.P., Organic, ISO 22000 халқаро сифат стандартларининг мувофиқлик сертификатлари олинган.

Булар ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган мажлисида Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ахборот берди.

Мажлисда таъкидланишича, соҳа бўйича бир қатор вазифаларнинг бажарилишида айрим камчиликларга йўл қўйилган. Жумладан, 2020 йил 1 мартга қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини қайта кўриб чиқиш белгиланган бўлса-да, ушбу вазифанинг ижроси ўз вақтида таъминланмаган. “Ақлли қишлоқ хўжалиги”ни ривожлантириш Давлат дастури бугунги кунга қадар қабул қилинмаган.

Жорий йилда жами 280 минг гектар ерларни ўзлаштириш белгилангани ҳолда бу кўрсаткич 51,9 минг гектарни ташкил этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img