Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига ишга юборилиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига ишга юборилиши мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, “Engie Solutions KSA” ташкилоти вакиллари иштирокида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувда Саудия Арабистонига Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ишлаш салоҳиятини ошириш ишларини олиб бориш юзасидан фикр алмашилди.

“Engie Solutions KSA” электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш, узатиш ва етказиб бериш, шунингдек, муқобил энергия манбалари соҳасида фаолият юритувчи йирик ташкилотдир. Компания дунё бўйлаб 130 мингдан ортиқ ишчиларга эга бўлган ва штаб-квартираси Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган “Engie Group” ташкилотининг бир қисми ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img