Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистон аҳолисининг 20 фоизини эмлаш учун вакцина олинади

Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизини эмлаш учун вакцина олинади

Коронавирус инфекциясига қарши вакцина борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар хусусида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматов айрим маълумотларни жамоатчиликка етказди.

Унинг айтишича, “Бутун дунёда коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Бир неча вакцина компаниялари клиник тажрибаларнинг финал (3) босқичида. Ўзбекистонга Хитойда ишлаб чиқарилган учта вакцинанинг учинчи босқич клиник синовини ҳамкорликда ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушган.

Хитой ишлаб чиқарувчи компаниялари билан музокараларда вакцина клиник тажрибаларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи берилди.

Вакцинани етказиш, кўнгиллиларнинг тиббий ва лабораториявий текшируви, шунингдек, тадқиқот билан боғлиқ бошқа харажатлар ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан қопланади.

COVID-19 пандемиясига глобал ёндашиш мақсадида ЖССТ, ГАВИ (Вакцина ва иммунизатсизация бўйича глобал альянс), шунингдек CEPI (Эпидемияга тайёргарликни таъминлаш соҳасидаги инновациялар Коалиция) барча мамлакат ҳукуматларини COVAX таъсири – COVID-19 га қарши вакцина маълумотларини ҳамма кўришини таъминлаш механизми бўйича маслаҳатлашувда иштирок этиш учун таклиф қилишди”.

Б. Абдусаматова вакцина муваффақиятли ишлаб чиқарилганда COVAX–механизмида иштирок этган давлат ҳукуматлари, жумладан Ўзбекистон ҳам 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли миқдорда вакцина олиш бўйича кафолатланган шартномага эга бўлишини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img