Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбек тилини ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳалар учун 4,4 млрд ажратилади

Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳалар учун 4,4 млрд ажратилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бир қатор танловлар эълон қилинган бўлиб, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бугунги кунда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети олимлари томонидан қатор лойиҳалар бажарилмоқда.

“Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш», «Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш», «Ўзбек тилидаги матнли ахборотларни таҳлил қилиш ва таснифлаш дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш», «Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мультимедиа маҳсулотларини яратиш», «Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш» лойиҳалари шулар жумласиндандир.

Вазирлик ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш, ўзбек тили ва адабиёти бўйича бажариладиган илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ходимлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси сифатида умумий қиймати 4,4 млрд сўм бўлган тематик мавзулар шакллантирилди.

Танловга вазирлик ва идоралар, ҳукумат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасаларидан жами 28 та илмий лойиҳалар тақдим этилди.

Дастлабки техник экспертиза натижаларига кўра илмий аҳамияти юқори, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлашга қаратилган 15 та илмий лойиҳалар танловнинг кейинги босқичига тавсия этилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img