Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЎтган йили соҳага 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилди

Ўтган йили соҳага 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилди

Президент раислигида айни пайтда ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Пандемия пайтида энг кўп зарар кўрган соҳа бу – сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўлди. Энди уни тиклашимиз керак, — деди давлатимиз раҳбари. Шу боис ушбу соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 24 та турдаги солиқ имтиёзлари, субсидия ва бошқа преференциялар тақдим этиш орқали, 35 триллион сўмлик кўмак берилди” – деди давлат раҳбари.

Жумладан, ўтган йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилди. Бундан ташқари, тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан соҳага қўшимча яна 14 триллион сўм кредитлар ажратгани ҳам, аҳолининг хизматлар бозорига қизиқиши юқорилиги, ҳали бу соҳада имкониятлар кўплигидан далолат беради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img