Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЎғирланган миллионлар изидан...

Ўғирланган миллионлар изидан…

Халқаро суриштирув лойиҳаси АҚШ молиявий жосуслик хизматининг Америка банкларидаги шубҳали деб қаралган мижозларга доир махфий ҳужжатларидан хабардор бўлишга муваффақ бўлди. Унда россиялик ишбилармонлар манфаати йўлида амалга оширилган пул ўтказмаларига оид маълумотлар ҳам мавжуд.

Қайд этилишича, JPMorgan, HSBC, Standard Chartered Bank, Deutsche Bank and Bank of New York Mellon каби жаҳоннинг йирик банклари АҚШ санкциялари таъсирига тушган россиялик ва украиналик тадбиркорларга хизмат кўрсатишда давом этган. Ваҳоланки, Қўшма Штатлари уларни бундай ҳаракатларни содир этганликлари учун катта миқдорда жаримага тортган эди.

Халқаро журналист-суриштирувчиларнинг консорциуми томонидан тайёрланган материалда шулар ҳақда маълум қилинган. Суриштирувчиларнинг таъкидлашича, президент Путинга яқин шахслар россиялик ишбилармонлардан миллионлаб доллар олиб турган, Россиянинг йирик компаниялари эса бошқа давлатлар раҳбарларига яқин шахсларга тўловларни амалга оширган.

Материалда қайд этилган айрим қизиқарли ҳолатларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

В.Путин қизларининг чўқинтирган отаси ва виолончелист Сергей Ролдугин (#PanamaPapersнинг Россияга оид қисми қаҳрамонларидан бири) бир қанча хорижий компанияларнинг эгаси экан. Ушбу компаниялар рус банклари ва россиялик йирик тадбиркорлардан миллионлаб доллар олиб турган.

Путиннинг маслаҳатчиси Валентин Юмашев ишбилармон Алишер Усмоновнинг офшор компаниясидан 6 млн доллар олган. “Газпромбанк”нинг лойиҳаларидан бирига алоқадор бўлган ушбу офшор компания банкнинг топ-менежерларидан бирининг шахсий ҳисоб-рақамига 1,5 млн. доллар ўтказиб берган.

Халқаро суриштирув гуруҳи томонидан дунёнинг 88 мамлакатидаги 110 ОАВ, хусусан, ICIJ, BuzzFeed, OCCRP каби машҳур медиалар иштирокида тайёрланган «Кассандра» лойиҳасида сўз юритилган қизиқарли ҳолатлар бўйича яқин кунларда сайтимизда батафсил ҳикоя қиламиз.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img