Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон«Новичок» яратувчиларидан бири Навалнийдан узр сўради

«Новичок» яратувчиларидан бири Навалнийдан узр сўради

Айни пайтда АҚШда истиқомат қилаётган, Россия махсус кучлари буюртмасига кўра ишлаб чиқарилган «Новичок» заҳарли моддасини яратишда иштирок этган кимёгар Вил Мирзаянов рус мухолифатчиси Алексей Навалнийдан узр сўради.

Олимнинг айтишича, сиёсатчининг соғлиги тўлиқ тикланиши учун бир йилга яқин вақт керак бўлади. «У заҳарланган ушбу моддани яратишдек жиноий бизнесда иштирок этганим учун Навалнийдан чуқур узр сўрайман»,— деган Мирзаянов ўз ишидан пушаймонлигини билдириб.

Вил Мирзаяновнинг айтишича, 1993 йилда «Новичк» билан заҳарланиб, омон қолган киши билан учрашган. Унинг таъқидлашича, ўша одамда кузатилган заҳарланиш аломатлари билан Алексей Навалнийда ҳам худди шу каби белгилар қайд этилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img