Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонНотўғри ҳисобланган пенсияларни қайтариш талаб этилмайди

Нотўғри ҳисобланган пенсияларни қайтариш талаб этилмайди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтди. Хусусан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 июнидан кейинги давр учун-жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ишламайдиган турмуш ўртоғи учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади. Шунингдек, 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланиши белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Яни бир ўзгариш, пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига у вафот этган ой учун тўлиқ тўланадиган бўлади. Амалда эса пенсионер вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланарди.

Бундан ташқари, текшириш ўтказилаётган санага қадар уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга асосан қайта ҳисобланган пенсиялар текширилиши ҳамда улар бўйича пенсия миқдоридаги ортиқча пуллар тўланганлиги аниқланган ҳолатларда ортиқча тўланган суммаларни ундирилишига йўқ қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Содда қилиб айтганда, агар кимгадир адашиб кўпроқ пенсия тўлаб келинган бўлса, буни қайтариш талаб қилинмайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img