Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНорвегияда коронавирусга қарши эмланган 23 киши вафот этди

Норвегияда коронавирусга қарши эмланган 23 киши вафот этди

Айни пайтда мамлакат мутахассислари “Pfizer” компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмланганидан сўнг вафот этган 23 кишининг ўлими сабабларини ўрганмоқда. Ҳозиргача улардан 13 нафари текширувдан ўтказилган. Қайд этилишича, эмлангандан сўнг кузатиладиган оддий акс таъсирлар ҳам касаллиги бўлган ёши катталарга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин экан.

Жумладан, вафот этганларнинг барчасининг ёши 80 дан юқори бўлиб, уларда соғлиқлари билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Шифокорларга кўра, бу ҳолат алоҳида ташвишга сабаб бўлмайди. Чунки, ҳозирда COVID-19 коронавирусига қарши энг самарали ҳимоя воситаси деб эътироф этилаётган “Pfizer” компаниясининг вакцинаси жиддий акс таъсирларга эга эмаслиги исботланган.

Норвегияда коронавирусга қарши “Pfizer” компаниясининг эмдорисидан фойдаланиш ўтган йилнинг 27 декабрида бошланган. Мамлакатда биринчи бўлиб Ослодаги қариялар уйида яшовчилар эмланган. Айни пайтда норвегияликларнинг 25 мингдан ортиғида коронавирусга қарши “Pfizer” вакцинаси қўлланилган.

Ушбу хабар ортидан Германияда ҳам “Pfizer” вакцинаси билан эмланган 10 киши вафот этгани маълум қилинди. Уларнинг ёши 79 – 93 оралиғида бўлган. Ўлим сабабларини ўрганиш билан Паул Эрих институти олимлари шуғулланмоқда. Экспертларнинг айтишича, эмлаш билан ўлим ўртасида боғлиқлик кузатилмаган.

Германияда ҳам АҚШнинг “Pfizer” компаниясида ишлаб чиқарилган вакцина билан аҳолини эмлаш ишлари 2020 йил 27 декабрда бошланган. Биринчи навбатда ёши 80 дан ошганлар, меҳмонхоналар ходимлари ва қариялар уйларидагилар эмланган. 14 январ ҳолатига кўра вакцина олганлар сони 842 минг нафарни ташкил этмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img