Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНоқонуний муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилади

Ноқонуний муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилади

Малайзия ҳудудида қўлга олинган Мянманинг 1200 нафар фуқаросини мамлакатдан чиқариб юбориш чорасини кўрмоқда. 1 феврал куни ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар ҳукумати уларни олиб келиш учун учта ҳарбий кема жўнатилишини маълум қилганидан сўнг, Куала-Лумпур шундай қарорга келган.

Мянма Куала-Лумпурдаги элчихонаси орқали Малайзия иммиграция марказларида сақланаётган фуқароларини топширишни сўраган. Бундай марказларда одатда, бошпана сўраганлар, қочоқлар ва тегишли ҳужжатларсих мамлакатга кирган шахслар сақланади. Малайзия уларни расман қочоқ деб ҳисобламайди ва уларни ноқонуний муҳожирлар деб атайди.

Мянма ҳарбий денгиз кучларининг кемалари Малайзия соҳилларига 21 феврал куни етиб бориши кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img