Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНопок сармоядорлар учун яна бир эшик ёпилди

Нопок сармоядорлар учун яна бир эшик ёпилди

Сейшел ороллари Европа Иттифоқининг «қора рўйхати»дан чиқишга қаратилган ҳаракатларни бошлаб юборди. Бу борада амалга ошириладиган асосий иш хориждан киритилган маблағлар ва йирик компаниялар учун солиқ меъёрларини ишлаб чиқиш ва амалга киритишдир.

Сейшел ороллари «қора рўйхат»га бир йил аввал, 2019 йилнинг декабр ойига қадар ўтказиши керак бўлган солиқ ислоҳотларини амалга оширмагани учун киритилган эди. Айни пайтда амалга оширилиши режалаштирилаётган солиқ ислоҳотлари якунига етиши билан, ҳукумат ЕИга мурожаат қилади ва шундан сўнг Европарламент депутатлари оролларни «қора рўйхат»дан чиқариш масаласини кун тартибига қўяди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img