Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНетаняхунинг Ғазодаги қонли томошалари

Нетаняхунинг Ғазодаги қонли томошалари

ФАЛАСТИН-Исроил ўртасида давом этаётган тўқнашув ортидан бир қатор араб мамлакатлари: БАА, Баҳрайн, Марокаш ва Судан аҳолиси ўз ҳукуматларидан Исроилнинг Фаластинга ҳужуми масаласида Туркия ва Эрон муосабатига қўшилишни талаб қилмоқда.

Қайд этиш керак, бу борада Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоғаннинг обрўйи баланд. Бу тасодиф ҳам эмас. Чунки, Эрдоған жаноблари Сурия, Қорабоғ, Фаластин, Мянма, Кашмир ва Ливиядаги низоларда мусулмонлар жабр чекаётганини таъкидлаб, уларни ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлашга чақириб келади.

Бироқ, Фаластин масаласида мусулмонлар давлатларнинг якдил фикрга келиши ва бирлашиши ҳақиқатан йироқ. Гарчи бу борада Туркия, Эрон ва  Саудия Арабистони ҳамфикр бўлсада, уларнинг сафидан жой оладиганлар деярли йўқ ҳисоб. Боз устига Саудиянинг иттифоқдошлари БАА, Қувайт ва  Баҳрайн Тел-Авив билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга мойиллик билдиряпти.

Айни пайтда Туркия, Эрон давлатлари раҳбарлари қуруқ сўзлар билан Исроилга пўписа қилишдан нарига ўтганлари йўқ. Тел-Авивга қарши қуролни ишга солиш ҳам ҳақиқатдан жуда узоқ. Айни пайтда нисбатан амалга ошадиган стратегия: БМТ доирасида Исроил агрессияси муҳокама қилиниши ва тегишли чоралар кўрилиши учун мусулмон давлатларининг ҳамкорликдаги дипломатик ҳаракатлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва G20 давлатлари жараёнга жалб этиш бўлиши мумкин. Бу ташаббуслар туфайли Тел-Авив жиддий оқибатларга – Фаластиннинг ишғол этилган ҳудудларини тарк этиш,  икки томон учун манфаатли музокаралар столига ўтириш мажбуриятларини олиши эҳимоли мавжуд. Афсусланарлиси, бу ишларга тўсқинлик қиладиган қудратли кучлар ҳам қўл қовуштириб турмайди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху бўлажак сайловлар арафасида Ғазодаги вазиятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Унинг сиёсий амбициялари йўлида яҳудий бомбалари остида норасида гўдаклар, беайб хотин-қизлар, кексалар ҳалок бўлмоқда. Одатда ожиз, ҳимоясиз давлатларнинг тарафини оладиган катта давлатлар эса Бенямин тўкаётган бегуноҳларнинг қонига томошабин бўлиб турибди. Чунки, айтилганидек, дунёда энг арзон қон мусулмон қонидир.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img