Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНемислар ҳиндларга тўп ясаб бермоқчи

Немислар ҳиндларга тўп ясаб бермоқчи

Мудофаа техникалари ишлаб чиқарувчи 130 йиллик тарихга эга бўлган Германиянинг “Rheinmetall” компанияси Ҳиндистон ҳарбий техника бозорини ўрганишга киришди ва мамлакатнинг йирик давлат муҳандислик корхонаси “BHEL” ширкати билан ҳамкорлик қилиш истиқболларини кўриб чиқмоқда.

Хусусан, немис компанияси Уттар-Прадеш штатига сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда ва “BHEL” ширкати, шунингдек штат ҳукумати билан ушбу масалада музокаралар олиб боряпти. Агар томонлар келишувга эришса, инвестиция ҳажми 1 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

Маълум бўлишича, “Rheinmetall” ва “BHEL” компаниялари ҳамкорлигининг илк лойиҳаси дунёдаги энг яхши деб эътироф этилган “Skyshield” зенит тўпларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлади. Ундан кейин танк ва артиллерия аслаҳаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Немис компаниясининг Ҳиндистон ҳарбий техника бозорига қизиқиши ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бунга жорий йилнинг май ойида “BHEL” глобал ОЕМ-компанияларга мурожаат қилиб, компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни ҳамда технологияларини Ҳиндистонга кўчиришни таклиф қилган эди.

Бугунги кунда “BHEL” ширкатида 34 000 одам ишлаётган бўлса, уларнинг 9 000 нафари муҳандислардир. Компаниянинг таъкидлашича,”Rheinmetall” билан ҳамкорлик “Make-in-India”ни раҳбатлантиришга ва Ҳиндистонда халқаро компаниялар ўзларининг ишлаб чиқариш базаларини яратишга катта туртки беради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img