Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНемис армияси Афғонистонни тарк этмоқда

Немис армияси Афғонистонни тарк этмоқда

Германия қуролли кучларининг Афғонистондаги миссияси якунига етди. Ҳарбий хизматчилар ва техникани мамлакатдан олиб чиқиш бўйича мунтазам ҳаракатлар жараёни бошланди.

Германия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, қўшинлар сентябргача олиб чиқилади. Жараён хавфсизлиги бундесвернинг махсус кучлари томонидан таъминланади. Мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр тегишли қарор қабул қилган. Ҳозир Ҳиндиқушда 1100 нафар немис ҳарбийси бор, уларнинг асосий қисми Мозори-Шарифда.

Германия Афғонистондаги қўшинлар миқдори бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда.НАТО ва АҚШ кучлари Афғонистондан олиб чиқилаётган бўлсада, Афғонистон ҳукуматинри ёлғиз ташлаб қўймасликка, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ваъда бермоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img