Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНега сайёҳлар тиббий муолажа учун Туркияни танлайди?

Нега сайёҳлар тиббий муолажа учун Туркияни танлайди?

Туркия кўп қиррали мамлакат бўлиб, у сайёҳларга нафақат ажойиб дам олиш имкониятларини, балки сифатли тиббий ёрдамни ҳам таклиф қилади. Туркия ҳозирда беморлар орасида тиббий туризм учун энг яхши давлатлардан бири ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ривожланиш даражаси туфайли Туркия касалликларни ташхислаштириш ва даволаш бўйича энг машҳур ўнта мамлакат қаторига киради.

Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари Туркияни ўзларининг янги соғлиқни сақлаш ҳамкори ва тиббий туризм маркази сифатида тан оладилар. Туркия хорижлик беморлар учун сифатли ва қиммат бўлмаган тиббий саёҳат пакетларини таклиф этади.

Тиббий саёҳат пакетлари даволаш ва соғломлаштириш, курорт ва термал туризм марказлари билан беш юлдузли меҳмонхоналарни ўзаро уйғунлаштирган ҳолда шакллантирилади ҳамда бу пакетлар беморларнинг даволаниши билан боғлиқ барча жиҳатларни ўз ичига олади.

Дунё бўйлаб беморлар онкология, нейрохирургия, юрак-қон томир хирургияси, КББ, офтальмология, нейрохирургия, педиатрия ва дерматология бўлимларида тиббий ёрдам олишади. Сўнгги йилларда Туркия Ҳиндистон, Таиланд ва Малайзия каби дунёнинг энг юқори рейтингга эга бўлган мамлакатларига тенг тиббий ёрдам кўрсатишни исботлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img