Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонНавоийда суюлтирилган газ истеъмолчилари ID-карта билан таъминланмоқда

Навоийда суюлтирилган газ истеъмолчилари ID-карта билан таъминланмоқда

Бу ҳақда “Hududgaz Navoiy” корхонаси хабар берди. Бундан кўзланган мақсад – коррупцияга қарши курашиш ва давлатнинг халққа ажратган ёрдамини талон-тарож қилинишининг олдини олиш.

Қайд этилишича, бугунги кунда вилоятда 92 179 та истеъмолчи газ баллондан фойдаланади, тўртта газ тўлдириш шохобчаси мавжуд. Бундай кўламдаги истеъмол жараёнида албатта, назорат ўрнатилиш лозим. Маиший газ баллон ташишга мўлжалланган махсус транспорт воситаларига видеокузатув камералари ўрнатиш режалаштирилаётганининг сабаби ҳам шу. Айни пайтда вилоятнинг ҳар бир туманида биттадан автомобилга кузатув камераси ўрнатилган. Агар тажриба иш берса, маиший газ баллон ташийдиган транспорт воситаларининг барчаси онлайн назорат тизимига ўтказилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img