Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНавоий вилоятидаги 5 та тарихий обида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига...

Навоий вилоятидаги 5 та тарихий обида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритилади

Ушбу рўйхатдан Қосим Шайх, Мирсаид Баҳром, Работи Малик, Сардоба, Мавлоно Ориф Деггароний каби маданий мерос объектлари жой олиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президентининг 2019 йил март ойида Навоий вилоятига ташрифи давомида Буюк ипак йўлининг Зарафшон–Қорақум қисмида жойлашган мазкур маданий мерос объектларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш вазифаси топширилган.

Бу борада вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва Ўрта Осиё халқаро тадқиқотлар институти (IICAI) ўртасида икки томонлама шартнома имзоланган.

Осори атиқаларни нуфузли рўйхатга киритиш ишлари 2021 йил апрел ойида тўлиқ якунланиши кўзда тутилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img