Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНАТО Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатилганидан норозими?

НАТО Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатилганидан норозими?

Россия Федерацияси Ташқи жосуслик хизмати директори Сергей Наришкин бир қатор ғарб давлатларини Тоғли Қорабоғда яна низо келтириб чиқаришга уринаётганликда айблади. Бу ҳақда маҳкама ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, айрим ғарб давлатлари Боку ва Ереванни яна уруштиришига ҳаракат қилмоқда. Бунда Озарбайжонда Хонкендига бир қадам қолганда ғалабани Кремл илиб кетгани ҳақида норозилик уйғотишга ҳаракат қилинаётган бўлса, Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатилгани Арманистоннинг мағлубиятини англатишини Ереваннинг онгига сингдиришга уринилмоқда.

Наришкиннинг фикрича, НАТО мамлакатлари, жумладан АҚШ Ғарбий Кавказда Россия воситачилигида тинчлик сулҳига эришилганидан ғазабда. Чунки, улар Москва воситачилик орқали мазкур минтақадаги таъсирини янада мустаҳкамлашга уринмоқда, деб ҳисоблайдилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img