Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНАТО "эскирган ташкилот"ми?

НАТО “эскирган ташкилот”ми?

Шу кунларда НАТО 72 ёшини қаршиламоқда. Ғарбдаги иттифоқчилар коллектив мудофаа тамойили асосида 1949-йилда Вашингтонда ташкилотга асос солган эди. НАТО кенгайишда давом этмоқда. Шимолий Македония 2020-йилнинг мартида унга қўшилди. Босния ва Герцеговина аъзоликка номзод. Украина ва Грузия ҳам қўшилишни истайди.

Президент Жо Байден АҚШ алянсни тўла қўллаб-қувватлашини таъкидламоқда. Ундан олдинги президент Доналд Трамп НАТОни “эскирган” ташкилот деб атагани иттифоқчилар орасида ваҳима уйғотган эди. Байденнинг Оқ уйга келиши билан шубҳа-гумонлар барҳам топди.

Айни пайтда Байден НАТО эътиборини бошқа стратегик таҳдидларга ҳам қаратмоқда. Иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик, чунки бунинг хавфсизлик ва мудофаага ҳам алоқадор жиҳатлари бор. НАТО кун тартибида кўплаб масалалар бор, жумладан Афғонистонда давом этаётган зўравонлик. Шу боис бу давлатдаги қарийб 20 йиллик миссияни тугатиш қийин кечмоқда. Ташкилот ичида ҳам зиддиятлар кўзга ташланади, хусусан харажатлар борасида. “Европа аҳолисининг 90 фоиздан зиёди НАТОга аъзо давлатларда яшайди, лекин бу давлатлар алянс харажатларининг атиги 20 фоизини қоплайди”, – дейди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img