Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонNASA дунёни ҳайратга солди

NASA дунёни ҳайратга солди

Бутун дунёни ҳайратга солган NASAнинг Perseverance ровери Марсга 18 феврал куни қўниб, тадқиқ этиш ишларини бошлаб юборди. Ўтган йилнинг 30 июлида Канаверал бурнидан фазога кўтарилган ракета ровени Қизил сайёрга олиб борди. Бу NASAнинг Қизил сайёрага юборилган бешинчи ровери ҳисобланади. У дунёдаги энг катта ровер бўлиб, оғирлиги 1025 кг, узунлиги 3 метр ва эни 2,7 метрга тенг. Дастур қиймати 3 миллиард доллар экани маълум қилинган.

Димитрий Рогозин бошчилигидаги “Роскосмос” мазкур миссияни пулни бекорга ҳавога совуриш деб эълон қилди. “Perseverance” эса айни пайтда Қизил сайёрада ҳаёт нишоналарини излашни бошлаб юбори, Ерга ноёб сурат ва видеолавҳаларни юборишда давом этмоқда. Куни кеча NASAга юборилган Қизил сайёранинг ўзига хос овози бўлган видеолаҳва барчани ҳайратга солди. Чексиз коинотда ҳаёт нишонасига эга бўлган Она сайёрамизнинг бир неча бўлакларга парчалаб юбориш имконига эга бўлган ялпи қуроллар ишлаб чиқаришга эга бўлган Путин Россияси америкаликларнинг мазкур муваффақиятига кўз эмишдан бошқа чора тополмаяпти.

Энди Марс билан боғлиқ янада муҳим маълумотларга эътибор қаратинг. АҚШниг маълум қилишича, 2030 йилда ерликларнинг Қизил сайёрадаги илк манзиллари пайдо бўлади. Сайёрадаги биринчи миллион нуфузга эга бўлган шаҳар эса 2100 пайдо бўлади.

Экспертларнинг айтишича, 2026-28 йилларда Марсга қурилиш ишлари учун бортида зарур юклар ва роботлар бўлган “Starship” кемаси учирилади. Қизил сайёрада ерликларнинг яшаши учун зарур шароит яратиш учун тегишли иншоотларни қуриш ишлари 2030 йилга қадар амалга оширилади.

2050 йилда эса Марсдан бир неча минг ерликлар бошпана топади. Улар санот ва қишлоқ хўжалик соҳаси орқали даромад манбаига эга бўлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img