Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонNASA дунёдаги энг қиммат "кичик хона"ни яратди

NASA дунёдаги энг қиммат “кичик хона”ни яратди

Германияда чоп этиладиган “Stern” журналининг ёзишича, вазнсизлик ҳолатида кичик ва катта эҳтиёжларни осонлик билан бажариб бўлмайди. Шу боисдан NASA фазогирларнинг мушкулини осон қилиш мақсадида янги ҳожатхона яратди. Қурилма ихтирочилари бунда илк бор аёлларга қулайлик яратиш ҳақида бош қотиришган.

“Янги фазо ҳожатхонаси устида NASA олти йил ишлади. У қулай ўриндиқ билан жиҳожлангани ҳолда, вазнсизлик ҳолатида фазо кемасини ифлослантирмайди. Қурилма Марс сайёрасига учириладиган аппаратлар учун мўлжаллаб яратилган бўлса-да, дастлаб уни Халқаро фазо станциясида синовдан ўтказишга қарор қилинган. Станцияга ҳожатхона америкалик астронавт Крис Кэссиди ва унинг россиялик ҳамкасблари Иван Вагнер ҳамда Анатолий Иванишин томонидан ўрнатилиб, фойдаланилади”, — дейилади мақолада.

Қайд этилишича, 23 млн доллар эвазига яратилган ҳожатхона шу пайтга қадар фазо кемаларида фойдаланиб келинганидан 65 фоизга ихчам ва 40 фоизга енгил.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img