Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонНамунали маҳаллаларни мукофот кутмоқда

Намунали маҳаллаларни мукофот кутмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, фуқаролар йиғинининг раиси (оксоқоли), ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича, оила, хотин-кизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари, оила ва хотин-кизлар масaлалари бўйича мутахассис ва фуқаролар йиғинидаги комиссияларнинг вакилларининг фаолияти рейтинг асосида кўриб чиқилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Улар “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган самарали фаолияти йиғиндисига кўра баҳоланади.

Рейтинг натижасида фаолиятнинг “намунали”, “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” эканлиги аниқланади ҳамда “намунали” деб топилган фуқаролар йиғинларининг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар моддий рағбатлантирилади.

Фаолияти “яхши” деб баҳоланган фуқаролар йиғинларини намунали қилиш ҳамда фаолияти “қониқарли” ва “қониқарсиз” деб баҳоланган фуқаролар йиғинлари фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгиланади.

Фукаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Рейтинг баҳолаш қонунийлик, ошкорaлик, холислик, адолатлилик,тенглик ва шаффофлик принципларига асосланади.

Йил якуни натижалари бўйича Тошкент шаҳридан “намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолияти юритаётган шахсларга республика худудидаги санаторийлардан бирида соғлиғини тиклаш учун бир марталик бепул йўлланма топширилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img