Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНамойишчилар мақсадига етди

Намойишчилар мақсадига етди

Франция ҳукумати полиция ходимларини фото-видеога олишни тақиқловчи қонун лойиҳасидан воз кечди. Президент Эмманюэл Макрон партияси вакилига кўра, ҳужжат “тўлиқ қайтадан ёзилади”.

Қайд этиш керак, айнан ушбу – “Глобал хавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинишига мамлакатда кескин норозилик билдирилди. Бутун Франция бўйлаб намойишлар тўлқини ва бунинг ортидан полиция билан оломон ўртасида қақшатқич тўқнашувлар бошланиб кетди. Жумладан, ўтган шанба куни мамлакатнинг 70 та шаҳрида норозилик юришлари бўлиб ўтди. Бу жараёндаги тартибсизликлар ва тўқнашувлар оқибатида 98 нафар полиция ходими жароҳатланди. ИИВ ҳуқуқ-тартибот ходимларига куч ишлатган тартиббузарларга қонуний чора кўрилишини маълум қилди.

Ўз навбатида намойишчилар ва ОАВ вакиллари полиция ходимлари юриш иштирокчиларига нисбатан керагидан ортиқ куч ва воситаларни ишлатганини таъкидламоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img