Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонНаманганда 60-Халқаро гуллар фестивали бошланади

Наманганда 60-Халқаро гуллар фестивали бошланади

Жорий йил олтмишинчи марта нишонланаётган гуллар сайлининг асосий тадбирлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтади. Сайл давомида 10 миллион тупдан ортиқ гуллар намойиш этилиши кўзда тутилган. Гуллар байрами юздан ортиқ корхона ва ташкилотлар, профессионал ва ҳаваскор гулчилар томонидан ташкил этилади.

Халқаро фестивал доирасида бир қатор тадбирлар режалаштирилган. Дастурга мувофиқ катта сайлга шаҳарнинг ҳаво дарвозаси – аэропорт кўчасида сафланадиган гуллар билан безанган автомашиналар карвони ҳаракати билан старт берилади. Бунда техникалар сони 200 дан ортади. Тинчлик стелласи ҳудудида анжуманнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Тўққиз кун давом этадиган нафосат байрами ўзига кенг миқёсли маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларни қамраб олинади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img