Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонНагояда Ўзбекистонга бағишланган доимий кўргазма ташкил этилди

Нагояда Ўзбекистонга бағишланган доимий кўргазма ташкил этилди

Япониянинг Нагоя шаҳри билан мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри биродарлашган шаҳарлар ҳисобланади. Куни кеча Нагоя шаҳар расмий саройи биносининг Халқаро ҳамкорлик кўргазмалар залида Тошкент шаҳри билан ҳамкорликка бағишланган “Ўзбекистон ҳамкорлик бурчаги”ни ташкил этилди.

Халқаро ҳамкорлик кўргазма залида Нагоя билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган Лос-Анжелес, Мексика, Нанкин, Сидней, Турин ва Реймс шаҳарларининг кўргазма бурчаклари ҳам мавжуд. Энди  улар қаторига Шарқнинг дурдона шаҳарларидан бири бўлган Тошкент ҳам қўшилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Нагояга ташриф қилган чоғида шаҳар мэриясига совға қилган миллий саньат намуналаридан иборат ушбу бурчак доимий равишда Халқаро кўргазмалар залини безатиб туради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img