Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонН.Отабеков: «...халқимиз мутахассисларнинг фикрини тинглаб, унга итоат қилмас экан, унга бўйин эгмас...

Н.Отабеков: «…халқимиз мутахассисларнинг фикрини тинглаб, унга итоат қилмас экан, унга бўйин эгмас экан, биз вазиятни барқарорлаштира олмаймиз»

АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда.

— Ғалабанинг шериги, ғалабанинг эгаси кўп! Лекин мана шунақанги ташвишли кунларни эгасига, масъулиятли жавобгар шахсига ҳар биримиз айланишимиз кераклигини ёддан чиқармайлик, — деди унда Нурмат Отабеков Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори. — Асосий мақсад — касалланишни камайтириш ва касаллик орқасидан ўлимни камайтириш, вазиятни идрок қилиш ва уни бошқара олиш.

…Думалаб кетаётган нарсани думалатиш осон, турган нарсани думалатиш эса доимо қийин бўлган. Олдимизда жуда жиддий вазият турибди.

Бу ерда фақат тиббиёт, Ички ишлар, Миллий гвардия, ОАВ, ҳокимликлар ёки муайян соҳа вакиллари ишни қилади дейдиган бўлсак, бўлмайди.

Айнан қарс икки қўлдан чиқадиган вазият мана бугун биз учун асқотади. Шундай экан, халқимиз мутахассисларнинг фикрини тинглаб, унга итоат қилмас экан, унга бўйин эгмас экан, биз вазиятни барқарорлаштира олмаймиз.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img