Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМянмалик ҳарбий исёнчиларга нисбатан санкция жорий этилди

Мянмалик ҳарбий исёнчиларга нисбатан санкция жорий этилди

АҚШ президенти Жо Байден давлат тўнтаришини амалга оширган Мянма ҳарбий раҳбариятига нисбатан санкциятлар жорий этиш кўзда тутилган фармонга имзо чекди.

“Ушбу ҳафтада тўнтаришга раҳбарлик қилган ҳарбий қўмондонларга, улар алоқадор корхоналар ва уларнинг қариндошларига нисбатан санкцияларни қўллаш бошланади”, – деди Қўшма Штатлар етакчиси Оқ уйда журналистлар ҳузурида қилган чиқишида.

Байденнинг айтишича, унинг администрацияси АҚШда сақланаётган Мянманинг 1 млрд доллар миқдоридаги маблағидан қўзғолончи генераллар фойдаланишининг олдини олади. Бундан кўзланган мақсад – Мянманинг ҳозирги ҳарбий ҳукумати маблағлардан фойдаланишининг олдини олишдир. Шунинг баробарида, Вашингтон Бирма (АҚШ ҳозирги кунда ҳам Мянмани Бирма деб атайди)да фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларни ривожлантиришда ёрдам кўрсатишда давом этиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 1 феврал куни Мянмада армия ҳокимиятни қўла олди. Ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ва ҳукуматнинг бошқа раҳбарлари қамоққа олинган. Айни пайтда мамлакатни Қуролли кучлар бош штаби қўмондони Мин Аунг Хлаинг бошқармоқда. Ҳарбийлар давлат тўнтариши 2020 йил 8 ноябрда бўлиб ўтган сайлов натижалари сохталаштирилганига жавобан амалга оширилганини иддао қилмоқда.

Мамлакатда ҳарбийлар ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олганига норозилик сифатида бошланган намойишлар кўлами кенгайиб бормоқда. Кўплаб халқаро экспертлар Мянма яқин орада фуқаролар уруши гирдобида қолиши ҳақида фикр билдиряптилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img